Телеграм каналимиз

«Ҳар бир оила – тадбиркор дастури» бўйича ажратиладиган кредит шартлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777 сонли «Ҳар бир оила -тадбиркор дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан Халқ банки ҳунармандчилик ташкил қилиш учун қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредитлар ажратади:

Кредит мақсади: қарорда кўрсатилган мақсадлар (оилавий тадбиркорлик, касаначилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар)
Кредитлаш субъекти: жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари

Муддати: 36 ойгача
Имтиёзли давр: 6 ойгача
Кредит фоизи: йиллик 16%

Кредит суммаси:

  • тадбиркорларга – 1000 БҲМгача (223 000 000 сўмгача)
  • жисмоний шахларга – 150 БҲМгача (33 450 000 сўмгача)

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Жисмоний шахслар учун:

  • ариза
  • паспорт нусхаси
  • шаҳар ва туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хулосаси
  • ҳудудлар сектор раҳбарлари ва МФЙ томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома
  • товар (мол) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалари

Юридик шахслар учун:

  • ариза
  • таъсис ҳужжатлари
  • бизнес режа
  • таъминотга тегишли ҳужжатлар
  • товар(мол) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалари
  • шаҳар ва туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хулосаси
  • кредит ажратилиши юзасидан вилоят ишчи гуруҳ хулосаси

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин

Телеграм каналимиз