Телеграм каналимиз

Škoda автомобиллари сотуви йўлга қўйиляпти

Jizzakh Auto (Volkswagen Uzbekistan) томонидан Ўзбекистон бозорига Volkswagen автоконцерни таркибига кирувчи Škoda (Шкода) автомобиллари сотуви бошланиши тўғрисида маълумот берилди. Октябрь ойидан йўлга қўйиладиган савдоларда Škoda Kodiaq русумли автомобиллар сотилиши кутиляпти.

Škoda Kodiaq илк бор 2016 йилда тақдим этилган. 7 ўрикдиқли кроссовер ҳозирда бир неча модификациялари эга .

Ҳозирги кунда Россия бозорида Škoda Kodiaq кроссовери 22-41 минг доллар нархида сотиляпти. Бизнинг бозорда нархлар бироз арзонроқ бўлиши кутилмоқда.

Олдинроқ Volkswagen Caddy сотуви йўлга қўйилгани, унинг нархлари ва лизинг ва кредитлар асосида харид қилиш мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.

Ўзбекистонда Volkswagen автомобилларини ишлаб чиқиш ва сотуви Президентимиз Шавкат Мирзиёев қарори асосида ташкил қилинган дастур доирасида амалга оширилаяпти.

2020-2021 йилларда мўлжалланган биринчи босқичда автомобиллар Ўзбекистонга тайёр холда келтирилади. Кейинчалик, 2022 йилдан, иккинчи босқичда автомобилларни йиғиш Жиззах автомобиль заводи негизида йўлга қўйилади.

Бундан ташқари Тошкент, Жиззах, Фарғона каби шаҳарларда дилерлик марказлари очилиши хам режалаштирилган.

2021 йилда Ўзбекистонда Škoda Kodiaqнинг икки модели сотуви йўлга қўйилади: беш кишилик Ambition ва етти ўринли Style.

  • Ambition – 347 миллион сўм;
  • Style – 399 миллион сўм;

Автокредитлар бўлимида банклардаги автокредитлар билан танишишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз