Телеграм каналимиз

Муаммоли кредитлар улуши 2,4 фоизгача ўсди

Йил бошида уларнинг ҳажми умумий кредит портфелининг 1,5 фоизини ташкил этганди.

Муаммоли кредитларнинг улуши 2,4 фоизга кўтарилди, деб хабар берди Spot нашри Марказий банк маълумотларига асосланиб. Йил бошида бу кўрсаткич 1,5% эди.

Шундан юридик шахсларнинг улуши 23 фоизни, жисмоний шахсларнинг улуши 77 фоизни ташкил қилади. Бу мос равишда 1,85% ва 0,55%.

Аввалроқ, сўмдаги кредитлар бўйича ўртача ставкалар йил давомида минимал даражага тушиб қолгани ҳақида хабар берилганган эди.

Июль ойида аҳолига бериладиган кредитлар ставкаси 22,3 фоизни ташкил этди. Бир йил олдин у 28,3%, жорий йилнинг март ойида 26,9%, июнь ойида 23,8% эди.

ЎҚИНГ : Халқ банки оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратади

Бизнес кредитлари ставкаси янада пасайиб кетди – 19,5% гача. Таққослаш учун, июнь ойида у 23,7% ни ташкил этди – бу ўтган йилга нисбатан бир оз кўпроқ. Аввалги шунга ўхшаш пасайиш апрель ойида кузатилган , аммо унда ҳам бу кўрсаткич 22 фоиздан пастга тушмаган эди

Телеграм каналимиз