Телеграм каналимиз

Автомобилни жарима майдонидан олиб чиқиш қоидалари қандай?

Амалиётда ҳайдовчи то жаримани тўламагунича машинани жарима майдонидан чиқаришга рухсат бермаслик ҳоллари кўп учрайди. Блогер Хушнуд Худойбердиев МФактор кўрсатувида автомобилларни жарима майдонидан (штрафплощадка) олиб чиқиш қоидалари тўғрисида тушунтириш бериб ўтди.

Автомобилни жарима майдонига қўйиш шартлари «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги» кодекс 291-моддаси ва «Маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби йўриқномаси»нинг 36-банди билан тартибга солинади. Унга кўра,

Ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин

Маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби йўриқномаси, 36-банд

Масалан, автомобилга рухсатсиз «тонировка» тортилган бўлса, шу тонировкани юлиб ташлаши жарима майдонига олиб кирмасликка асос бўла олади. Яни, сизнинг жаримани тўлаганингиздан кейингина автомобильни олиб чиқишга рухсат берилиши нотўғри амалиётдир.

Телеграм каналимиз