Телеграм каналимиз

Республика махсус комиссияси: 1 октябрдан чегаралар очилади

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали қуйидаги шартлар асосида кириб-чиқишга рухсат берилди:

  • Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади
  • сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатда бўлиб қайтган шахслар Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади
  • «сариқ» ва «қизил» давлатлардан кириб келиш учун сўнгги 72 соат ичида коронавирусга ПЗР тестининг манфий натижаси асосида киритилади
  • сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган ёки коронавирус инфекцияси аломатлари бор шахслар Ўзбекистонга келгач ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР, экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтказилади ва 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади
  • тест натижалари мусбат бўлган шахслар белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади
  • Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади

«Яшил» давлатлар: Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония

«Сариқ» давлатлар: Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно)

Масъул идораларга барча турдаги халқаро қатновлар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

Телеграм каналимиз