Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2020 йил 18 сентябрь куни Маъмурий кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойихасини тақдим этди.
Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган:
- автомобилда аҳоли яшаш пунктида баланд овозда қўшиқ эшитишни тақиқлаш
- автомобилда мақсадсиз товуш сигналларини берганлик, қўшимча товуш чиқарувчи ва йоритиш мосламалар ўрнатганлик учун жарима миқдорини ошириш
Лойиҳада амалдаги жарима миқдорини 1 БҲМдан (223 000 сўм) 3 БҲМгача (669 000 сўм) кўтариш таклиф этиляти.
Аммо ўринли савол туғилади: мусиқа овози баландлиги қандай ўлчанади? қанча вақт давомида мусиқани баланд қўйиш жаримага олиб келади? Бу саволлар эса ҳозирча очиқлигича қолмоқда.
ИИВ лойиҳани аҳоли тинчлигини таъминлаш, баланд товушда мусиқа эшитиш инсон организмига салбий таъсир қилишидан келиб чиқиб таклиф қилганини билдирган.
Қонун лойиҳасига ўз фикрингизни бу ерда қолдиришингиз мумкин