Мандат қачон эълон қилинади?
Ҳозирда Давлат тест маркази (ДТМ) томонидан барча тест натижалари бўйича ишлар якунига етган.
UPD: 2020-2021 ўқув йили учун мандат натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади
Лекин ижодий имтиҳонлар 20 сентябргача давом этгани, турли имтиёзларни (армиядан тавсияномага эга шахслар, ҳарбий хизматчи ва ИИВ ходими фарзандлари ва бошқ.) тадбиқ қилинаятгани сабабли танлов натижаларини ҳисоблаш хали якунланмаган.
Таълим кредитлари билан танишинг
Маълумот учун, тест синовлари 2-13 сентабр кунлари, CoVID19 касаллиги аниқланган абитуриентлар учун 17 сентябр куни ўтказилди. Абитуриент тест натижалари abitur.dtm.uz сайтида имтиҳоннинг эртаси куни бериб борилди.
Мактаб дарсликлари нархлари эълон қилинди
Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йили учун дарсликлар ижара нархини эълон қилди. Унга кўра:
- 1 дона дарслик ижараси 2200 сўм
- умумий ижара пули синф дарсликлари сонига кўра белгиланади
- ижара пули 10 октябргача тўланиши керак
- тўлов билан муаммоси бор ота-оналар умутаълим муассасасига мурожаат қилган холда 10 октябргача тўловнинг 50 фоизини, 30 ноябргача колган 50 фоизи тўлашлари мумкин
ОТМларда контракт тўлови 10% га камайтирилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пандемия шароитидан келиб чиқиб 2020/2021 ўқув йили тўлов-контракт миқдорига қуйидаги ўзгаришлар киритди:
- кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма эълон қилинди
- етим, чин етим, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож, «темир дафтар» рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4 млн сўмгача молиявий ёрдам кўрсатилади