Телеграм каналимиз

ДТМ ўтиш балларини эълон қилди

25 сентябрь куни ДТМ ўртача ўтиш баллари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра:

  • давлат гранти асосида ўртача ўтиш – 133.3 балл, минимал ўтиш – 68.0 балл
  • тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш – 110.6 балл, минимал ўтиш – 56.7 балл бўлган.

Тўлов-контракт асосида тавсия этилмаган, лекин 56.7 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар табақалаштирилган тўлов-контракт (суперконтракт) асосида ўқиши мумкин. Бунинг учун 26 сентябрдан бошлаб ОТМга мурожаат қилиш керак бўлади.

Бундан ташқари ДТМ расмий сайтида ОТМ, ўқитиш тили, таълим йўналиши кесимида ўтиш баллари хам ҳавола этилди. Натижаларни кўриш учун сайтда махсус фильтрда ҳудуд, ОТМ, таълим шакли ва таълим тилини белгилайсиз.

Телеграм каналимиз