Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” 576-сон қарорни қабул қилди. Бу хақда Норма хабар берди
Ҳужжатни қабул қилиш мақсади Президентнинг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонини амалга ошириш, шунингдек ипотека кредити ажратишни соддалаштириш ҳисобланади.
Ҳужжатга асосан, Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида «Ипотека-банк» АТИБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратишда тажриба тариқасида:
- мижознинг танловига кўра, хўжалик усулида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредити қарз олувчининг банк пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилишига;
- қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланишига;
- кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;
- кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;
- якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10%и миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилди.
- қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга олишга:
- даромадлари тўғрисида камида охирги 3 ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар;
- иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар;
- пенсия тўловлари;
- фоизлар;
- дивидендлар;
- мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар;
- халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар;
- қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар;
- кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;
- кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;
- якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10%и миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилди.
«Ипотека-банк» АТИБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБга мазкур механизмдан келиб чиққан ҳолда, ўзининг ички низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилди.
ЎҚИНГ : Тенгебанкдан ипотека кредити ажратиляпти
Ипотека кредити ажратаётган банклар : Ипотека кредитлари