Телеграм каналимиз

Аҳолига якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредитлари берилади.Хозирча тажриба тариқасида.

Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” 576-сон қарорни қабул қилди. Бу хақда Норма хабар берди

Ҳужжатни қабул қилиш мақсади Президентнинг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонини амалга ошириш, шунингдек ипотека кредити ажратишни соддалаштириш  ҳисобланади.

Ҳужжатга асосан, Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида «Ипотека-банк» АТИБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратишда тажриба тариқасида:

  • мижознинг танловига кўра, хўжалик усулида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредити қарз олувчининг банк пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилишига;
  • қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланишига;
  • кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;
  • кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;
  • якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10%и миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилди.
  • қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга олишга:
    • даромадлари тўғрисида камида охирги 3 ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар;
    • иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар;
    • пенсия тўловлари;
    • фоизлар;
    • дивидендлар;
    • мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар;
    • халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар;
    • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар;
  • кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;
  • кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;
  • якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10%и миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилди.

«Ипотека-банк» АТИБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБга мазкур механизмдан келиб чиққан ҳолда, ўзининг ички низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилди.

Телеграм каналимиз