Телеграм каналимиз

Тенгебанкда автокредит фоизлари пасайди

АТБ Тенгебанк UzAutoMotors расмий дилерларидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ва Kia K5, Kia Seltos и Skoda Kodiaq моделли автоуловларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида автокредит ажратади:

  • миқдори: 5 млн сўмдан 400 млн сўмгача
  • муддати: 4 йилгача, имтиёзли даврга эга эмас
  • бошланғич тўлов:
    • Фоиз ставкаси — йиллик 24% (дастлабки тўлов 20% бўлганда);
    • Фоиз ставкаси — йиллик 23% (дастлабки тўлов 30% бўлганда);
    • Фоиз ставкаси — йиллик 22,5% (дастлабки тўлов 50% бўлганда).

Таъминот турлари:

  • харид қилинадиган автомобиль;
  • гаров шатномаси расмийлаштирилишидан аввал, кредит суммасининг таъминот миқдорига талаб қилинган суммада кредит тўланмаслик рискининг суъгурта полиси (асосий қарз ва фоизлар);
  • кредитга сотиб олинаётган автомобиль гарови, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган шартда, ҳамда гаров таъминоти талабларига ва гаров расмийлаштиришдаги ҳужжатларга асосан гаров шартномаси расмийлаштириш орқали.

Суғурта талаблари

  • кредит шартномаси расмийлаштирилганидан сўнг, Қарз олувчи мажбуриятларни бажарилишининг вақтинчалик таъминотини – кредит суммасининг таъминотига талаб қилинган миқдор суммасидан кам бўлмаган миқдорда, 12 ойга асосий қарз ва фоизлар тўланмаслик рискининг суғурта polisini.taqdim этиши лозим.
  • автотранспорт воситаси гаровининг шартномаси расмийлаштирилганидан сўнг, Қарз олувчи Суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганини тасдиқловчи ҳужжат – кредитлашнинг бутун муддатига гаровга (сотиб олинаётган автомобиль)  суғурта полисини тақдим этиши лозим.

Тўликрок маълумотни банк расмий сайтителеграм канали ёки +998 78 120-97-90 ракамлари оркали олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз