2020 йилнинг 29- сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. Мирзиёев томонидан ЎРҚ–639 сонли ерларни иккиламчи ижарага берувчи қонуний ҳужжатлари имзоланди. Қонун билан Ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:
- Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари 1 йил муддатга қадар иккиламчи ижарага берилади
- Шу тоифадаги иккиламчи ижара ерлари инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида, тарафларнинг келишуви орқали шартнома муддати кўра берилади.
- Ер участкалари иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим
- Ер участкасини ижарага бериш шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши иккиламчи ижара шартномасининг ҳам бекор қилинишига сабаб бўлади.
- Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади.
Иккиламчи ижарага берилган ерлар олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ман этилади.
- “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ўзгартиришларига кўра, фермер хўжалигига берилган иккиламчи ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга тақдим этилади.
- “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ўзгартиришларига кўра, деҳқон хўжаликлари умрбод эгалик ва мерос қилиб қолдириладиган ер участкалари тарафларнинг келишуви асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланишга бериши мумкин.