2019 – 2020 йилда фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга кўра «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» мажбуриятлардан озод этилиб, фуқароларга моддий ёрдам ва хизматлар тақдим этиш маъсулияти «Ягона реестр» АТ зиммасига юклатилди. Шунингдек, «Ягона реестр» АТ томонидан талаб этиладиган ҳужжатлар сони сезиларли даражада қисқартирилиб, аризаларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
2021 йил 1 январдан бошлаб «Ягона ижтимоий реестри» томонидан сўралиши ман этиладиган ҳужжатлар:
- Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.
- Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.
- Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.
- Оила аъзоларнинг расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.
- Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.
- Иш изловчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
- Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.
- Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
- Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.
- Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
- Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар