Телеграм каналимиз

Тошкентда иссиқлик таъминоти нархларига ўзгартиришлар киритилмоқда

Президентнинг 2019 йил  2 декабрдаги «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини  молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПК-4542-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти учун иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м майдон ҳисобида тўланади.

Маълум бўлишича, 2020-2021 йил иситиш мавсуми бошланиши Тошкент шаҳрининг ҳокими қарорига асосан эълон килиниб, ҳар 1 кв.м 142 сўм миқдорида белгиланган.  

Шунингдек, бошқа иссиқлик таъминоти тарифларини пасайтириш мақсадида таъмирлашга муҳтож бўлган қувурлар, сувнинг етарли даражада иссимаслиги ва бошқа носозликларни модернизацияланиши назарда тутилмоқда. Бу такомиллаштиришлар иссиқлик таъминотининг таннархини қайта бегилашда ўз кучини кўрсатади.

Янгиланишдаги барча зарарлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.

Телеграм каналимиз