Телеграм каналимиз

Хорижий сафар учун паспорт олиш тартиби қандай?

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) берилишили тўхтатилиб, чет эл сафарлари учун биометрик паспортлар тақдим этилмоқда. Биометрик паспортлар 10 йил муддатга хизмат қилади.

Ҳужжатни олиш учун фуқаро доимий рўйхатдан ўтган жойлардаги ички ишлар органларининг “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига” (паспорт стол), хорижда эса Ўзбекистоннинг консуллик муассасаларига мурожаат этиши лозим.

Давлат божи Ўзбекистон фуқаролари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари (267 600 сўм), фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 1 баравари (223 минг сўм) этиб белгиланган.

Биометрик паспорт олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйҳати:

  • ариза-анкета;
  • биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
  • ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўйича бўлимининг маълумотномаси – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
  • илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
  • ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  • ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
  • фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

Ариза фуқаро томонидан барча ҳужжатлар тўплами топширилгандан сўнг 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Телеграм каналимиз