“Тенгебанк” АТБ томонидан иккиламчи бозордаги кўп қаватли уйлар учун хариди учун ипотека кредитлари берилятганини эълон қилди. Кредитлар қуйидаги шартлар асосидата ажратилади:
Муддати: 10 йилгача, имтиёзли даврга эга эмас
Бошлангич тўлов: 35%
Фоизи: йиллик 23%
Сотиб олинган кўчмас мулк гаров сифатида қабул қилиниб, суғурта полиси тузилади. Гаровни рўйхатдан ўтқазиш ва уни суғурталаш учун сарфланган харажатлар қарз олувчи томонидан қопланади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- қарз олувчилар паспорти
- қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
- дастлабки олди-сотди шартномаси
- кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар
Фойдаланувчи томонидан тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг ариза 7 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграмм канали ва +998 (71) 203-88-99 рақами орқали билиб олишингиз мумкин.