Телеграм каналимиз

2021 йилдан электр энергияни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими ишга тушириляпди

2020 йил 28-сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 594-сонли қарори қабул қилинди.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш мақсадида қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5761-сон фармонига мувофик:

• электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ) “ишлаб чиқариш – подстанция – тақсимлаш пункти – трансформатор подстанцияси – истеъмолчи” занжирига асосланади;
• ҳисоблагичлар биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатилади;
• аҳоли яшаш пунктларида барча истеъмолчиларга, тақсимлаш пунктлари ва трансформаторларга ҳисоблагич ва концентраторлар бир вақтнинг ўзида ўрнатилади;

Шунингдек, автоматлаштирилган тизимни ўрнатиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакаси оширилади.

Бундан ташқари қуюдаги ҳужжатлар ўз тасдиғини топди:

• электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари, концентратор ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш графиги;
• ҳудудларнинг шаҳар ва туманлари кесимида ЭҲНАТни жорий этиш графиги;
• ЭҲНАТни жорий этишни ташкиллаштириш бўйича ҳудудий ҳамда туман ва шаҳарлар бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби;
• ҳудудларда мутахассисларни ЭҲНАТни жорий этиш ва фойдаланишга ўргатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказиш графиги тасдиқланди.

Жараён вилоят ва туман депутатлари томонидан назоратга олиниб, барча тафсилотлар ва ҳисоботлар Кенгашларда ўрганилиб чиқилади.


“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ зиммасига лойиҳанинг ТИАни 2020 йил 1 ноябрга қадар якунлаш, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса ҳисобга олиш тизимининг узлуксиз иш олиб боришини назорат қилиш топширилди. Электр энергия тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши Энергетика вазирлиги кузатуви остида амалга оширилади.
 

Телеграм каналимиз