Росавиациянинг тегишли буйруғига биноан, Россия авиакомпаниялари мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олган давлатлар рўйхати маълум қилинди.
Рўйхатда авиақатновлар учун очиқ мамлакатлар – Беларусь, Буюк Британия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Мальдив ороллари, БАА, Туркия ва Танзаниядан ташқари, парвозга ёпиқ бўлган мамлакатлар, яъни, Арманистон, Германия, Греция, Исроил, Испания, Италия, Кипр, Хитой, Мальта, Нидерландия, Азарбайжон, Саудия Арабистони, Туркманистон, Чехия ва Ўзбекистон давлатлари ҳам ўрин олган.
Таъкидланишича, ушбу ҳужжат авиақатновлар тўлиқ тикланганини англатмайди, фақатгина учиш рухсат борлиги билдиради. Парвозларни тиклашни эса авиакомпаниялар мустақил белгилайдилар.
Россия март охирларида бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер авиақатновларни тўхтатганди. Кейинроқ чекловлар босқичма-босқич олина бошланди