Телеграм каналимиз

2020 йил супер-контрактини аниқлаш тизими

2020 йилда ОТМлар мустақил нарх белгилаш тизимига ўтганлиги сабабли супер-контрактнинг энг аниқ суммаси фақат олий таълим муассаси маъмурияти томонидан белгиланиши мумкин. Шунга қарамай, давлат томонидан минимум миқдорлар тасдиқланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат.

Энг аввало супер-контракт суммасини аниқлаш учун, сиз қайси тоифага таалуқли эканлигингизни текширишингиз лозим

  • 1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар:
    • 1 баллгача етмаса – 1,5 баробар;
    • 1.1 баллдан 2 баллгача етмаса – 2 баробар;
    • 2.1 баллдан 3 баллгача етмаса – 2,5 баробар;
    • 3.1 баллдан 4 баллгача етмаса – 3 баробар.
  • 2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар:
    • Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 10, 15, 20, 25 баробарини тўлайди.
  • 3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар
    • Бундай абитуриентлар камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади.

Супер-контракт тизими кундузги, сиртқи ва кечки таълим кўринишларида мавжуд. Кундузги таълим шаклидаги супер-контракт стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади. Кечки ва сиртқи таълим шаклида стипендиялар мавжуд эмас.

Келтирилган жадвалда давлат томонидан белгиланган минимумлар миқдори билан танишиб чиқишингиз мумкин.


Эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзга эга бўлган абитуриетларлар ўтиш балига қараб эмас.

Телеграм каналимиз