2021 йил 8-май куни грин-карта ғолиблари дастур сайтида эълон қилингандан сўнг жараён қуйидагича кечади:
Энг аввало танланган номзодлар AҚШ консулхонасига мурожаат этишлари зарур. Сўнг ҳужжатлдарни расмийлаштириш жараёни (улардан бири консулхона томонидан бериладиган юздан ортиқ анкета саволларга жавоб бериш) бошланади.
Аммо ютуққа эга бўлган барча номзодлар ҳам грин-карталарини олишолмайди. Бунга сабаб:
- Ҳужжатлардаги хатолар
- Виза олиш харажатлари (консуллик – виза йиғими, тиббий кўрик, ҳужжатларни инглиз тилига таржима қилиш ва ҳоказо) ва AҚШга етиб бориб, у ерда дастлабки ойларда яшаш учун етарли маблағнинг йўқлиги;
- Баъзида шунчаки кеч қолиш туфайли ҳам грин-карта ололмаслигингиз мумкин. Суҳбатга кириш навбатингиз келгунича сизнинг давлатингиз учун ажратилган квота тўлиб қолиши мумкин. Чунки AҚШ Давлат департаменти турли сабаблар билан кейинги босқичдан ўта олмайдиган номзодлар ҳам бўлишини инобатга олиб, ажратилган квотадан кўпроқ кишини ғолиб деб еълон қилади.
Грин-карта ғолиблари AҚШга ўзи билан бирга қонуний эр ёки хотини, шунингдек 21 ёшга тўлмаган ва ҳали оила қурмаган болаларини олиб кетиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунинг учун улар номзод билан бирга консулхонага ариза беришлари лозим.
Грин-карта аризаларини тўлдириш шартлари тўғрисида қуйидаги манбадан билиб олишингиз мумкин