«Ипак йўли» банки томонидан қуйидаги шартлар ассосида иккиламчи бозор учун автокредитлар ажратилмоқда:
- Фоиз – йилига 23%
- Бошланғич тўлов – 36%
- Муддати – 3 йил
- Миқдори – 300 млн сўмгача
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- қарз олувчилар паспорти
- қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
- дастлабки олди-сотди шартномаси
- кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар
Қўшимча шартлар:
- Машинанинг эксплуатация муддати 3 йилдан ошмаслиги керак (ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб)
- Фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарга кредитлар ажратилади
Фойдаланувчи томонидан тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграмм канали, инстаграмм ва +998 78 1406900 рақами орқали билиб олишингиз мумкин.