Телеграм каналимиз

«Ипак йўли» банки иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этаяпти

«Ипак йўли» банки томонидан қуйидаги шартлар ассосида иккиламчи бозор учун автокредитлар ажратилмоқда:

  • Фоиз – йилига 23%
  • Бошланғич тўлов – 36%
  • Муддати – 3 йил
  • Миқдори – 300 млн сўмгача

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • қарз олувчилар паспорти
  • қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
  • дастлабки олди-сотди шартномаси
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар

Қўшимча шартлар:

  • Машинанинг эксплуатация муддати 3 йилдан ошмаслиги керак (ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб)
  • Фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарга кредитлар ажратилади

Фойдаланувчи томонидан тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг ариза 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграмм канали, инстаграмм ва +998 78 1406900 рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз