Телеграм каналимиз

Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи ўзгарди

2020 йил 9 октябрь куни Ҳукуматнинг №635 сонли қарори билан автотранспорт ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш, тонировка) қоидалари ўзгартирилди. Унга кўра 1 йил муддатга бериладиган рухсатнома нархлари қуйидагича:

  • жисмоний шахсларнинг М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш тўлови – 5 БҲМ (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди (олдинги нархи 10 БҲМ – 2 млн 230 минг сўм)
  • юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган – БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм)
  • орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам ўзгаришсиз қолдирилди – 50 БҲМ (11 млн 150 минг сўм)

Ҳукуматнинг 465-сон (28.07.2021 й.) қарорига кўра 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг қорайтиришга рухсатнома бериш фақат Ягона инрерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади.

Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

Телеграм каналимиз