Тошкентда Makro илк маротаба электмобиллар учун станция ўрнатди

Биринчи марта Ташкентда Makro Ecopark супермаркети томонидан филиалнинг тўхташ зонаси қисмида электромобиллар учун кўп коннекторли станция ўрнатилди. Шунданг сўнг, Ўзбекистон илк маротаба PLUGSHARE дунё харитасидан жой олди.

Яқин келажакда Тошкент электромобиллар сони кўпайиши кутилмоқда. Шу муносабати билан Makro супермаркетлар тармоғи ўзининг автотураргоҳларида янги қувват олиш станцияларини ўрнатишни режалаштиряпти.

Makro Ecopark электр транспорт воситаларини бепул қувватлаш мумкин бўлган биринчи филиалга айланди.

Бошқа станциялардан фарқли ўлароқ, Makro станциясида бир варакайига уч турдаги улагичлардан AC, CCS ва CHAdeMO фойдаланишингиз мумкин.

Станциянинг 50 kVt, максимал 125 А қувватида авто 0% дан 80%гача 40 дақиқада, 100%гача эса бир соатда зарядланади.

Ўзбекистонда нафақат Осиё, балки Европа электр автомобиллари мавжудлиги туфайли, немис АВВ ишлаб чиқаручисининг Terra 54 машинаси учун уч турдаги улагичлар зарур бўлади. Осиё брендларида стандарт CHAdeMO улагичлар бўлса, Европа Mercedes EQC/EQV, Audi E-tron, BMW I models, Tesla Europe, Porsche Taycan, Volkswagen ID.3, Jaguar I-pace, Opel Mokka, Reno TWIZY ва бошқа брендлар AC va CCS улагичлари асосида зарядланади.

Шунингдек, автотураргоҳларда электр транспорт воситаларини зарядлаш кўрсатмалари уч тилда, яъни ўзбек, рус ва инглиз тилида ёзиб қўйилган.