Телеграм каналимиз

Октябрь ойида Ўзбекистон бозорларига Škoda Kodiaq автомобили кириб келади

2020 йил октябрь ойида Škoda Uzbekistan Ўзбекистон бозорига кириб келишини маълум қилди. У 2020 йилнинг июнь ойида Volkswagen Uzbekistan (Jizzakh Auto) томонидан савдога чиқган Volkswagen Caddy автоси ортидан сотиши йўлга қуйилятган иккинчи русумдир.

Шу муносабати билан, пойтахтда икки диллерлик марказлари Sergeli Autocenter ва Driver’s Village очилишга тайёргарлик кўришаётган бўлишса, Kokand Auto Trade автосалонида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ушбу марка остида сотиладиган биринчи автомобил 2021 йил ишлаб чиқарилган Шкода Кодиақнинг етти ўринли кроссовери бўлиши аниқланди. Машиналарни ноябрь ойида етқазиб бериш режалаштирилган бўлсада, автосалон билан, ҳозироқ, шартнома тузиш имкониятлари мавжуд.

Ўзбекистон бозоридаги янги модел нархлари эълон қилинмаган бўлсада, инсайдерлар Шкода Кодиак нархлари Қозоғистон ва Россия автомбилларига нисбатан пастроқ бўлишини тахмин қилишмоқда.

Россияда Скода Кодиак нархи, тахминан, 22 минг AҚШ долларидан бошланса, энг тўлиқ комплеткациядаги модификацияси 34 минг долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон бозорида Škoda Kodiaq Chevrolet Equinox кроссовери Chevrolet Trailblazer ва Hyundai Santa Fe SUV русмли автомобиллар билан рақобатлашиши кутиляпти.

Телеграм каналимиз