Телеграм каналимиз

Чет элдан юбориладиган жўнатмаларнинг энг юқори меъёри 1 000 доллардан 200 долларгача туширилиши мумкин

2020 йил 8 октябрь куни мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибини соддалаштириш мақсадида Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармонга кўра, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги биргаликда:

  • 2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида ажратилган бюджет маблағлари доирасида Тошкент шаҳрида ўтказилган QR коди ёки фискал белгиси асосида онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган совринли ўйинларни ўтказиш экспериментини амалга оширишни кенгайтириш бўйича
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб божхона тўловлари олинмайдиган халқаро курьерлик жўнатмаларида жисмоний шахснинг манзилига келиб тушадиган товарларни республикага олиб киришнинг энг юқори меъёрини, бир календарь чоракда биринчи қабул қилинганда, 1000 AҚШ долларидан 200 AҚШ долларигача тушириш ва брутто оғирлиги 10 килограммдан ошмаслиги бўйича;
  • Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига жисмоний шахслар томонидан республикага товарларни олиб киришнинг максимал меъёрлари ошиб кетганда олинадиган ягона божхона тўлови ставкасини пасайтириш бўйича;
  • Бюджет ташкилотлари томонидан 2021 йил 1 февралдан бошлаб гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, ташкилий техника ва транспорт воситаларининг бутловчи қисмлари давлат харидлари фақат қўшилган қиймат солиғини тўлаш билан амалга оширилиши тўғрисида.
  • Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси давлат харидлари мониторинги асосида Вазирлар Маҳкамасига фақат қўшилган қиймат солиғини тўлаш билан сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар рўйхатини янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритиши белгиланди.

Лойиҳа 23 октбяргача муҳокамада бўлади

Телеграм каналимиз