Ҳаммага маълумки, чет тилидан CEFR ва IELTS сертификатлари бўлган абитуриенталар олий ўқув юртига кириш имтиҳонларидан озод этилади. Кўплаб талабгорларнинг илтимосига биноан Вазирлар Маҳкамаси умумтаълим фанларига миллий сертификат бериш тизимини жорий этди. Қарорга (№646, 12.10.2020й) мувофиқ, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими йўлга қўйилади.
Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:
- 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
- 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
- 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.
Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб шундай сертификатларга эга бўлган абитуриетлар,сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда, балларга эга бўлишлари мумкин. Балл ҳужжат топширилган олий таълим муассасининг тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан ҳисобланади.
Сертификат бериш учун тузиладиган тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади.
Ариза топшириш ва тест синовидан ўтиш жараёни қуйидаги кетма-кетликда бўлади:
- Талабгор Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади ва шахсий кабинети орқали керакли ҳужжатларни юклайди
- Талабгорлар сертификат синовлари учун базовый ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробаридаги (334 500 сўм) тўловни амалга оширишлари лозим
- Тест синови бланкаларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин
Ижобий натижага эришган шахслар сертифакитини бир ҳафта мобайнида шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.