15 октябрдан бошлаб ота-оналар фарзандларини МТТга қабул қилиниши учун электрон навбатга қўйишлари ва йўлланма олишлари мумкин бўлади.
2020 йил 15 октябрдан эътиборан давлат МТТларига қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушди. Тизимга келиб тушган йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:
- Давлат хизматлари марказидан йўлланмани олиш. Талабномани my.gov.uz портали орқали юборган ота-оналар Давлат хизматлари марказига бориб ўтирмай, йўлланмани принтер орқали босиб чиқаришлари мумкин;
- йўлланмани 15 кун давомида МТТга тақдим этиб, бола қабулини расмийлаштиришлари талаб этилади. Белгиланган 15 кун ўтгач, йўлланма муддати бекор қилинади;
- агар МТТдаги мўлжалланган гуруҳ ҳали очилмаган бўлса, ёки эпидемиологик вазият туфайли ота-оналарнинг истаги билан бола уйда қолдирилса, у ҳолда ота-оналар болани масофавий ўқитишга ўтказишга оид ёзма равишда хабарнома тақдим этишлари керак бўлади. Боланинг ўрни сақланади, тўлов олинмайди, дейилади Мактабгача таълим вазирлиги берган хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Пандемия сабабли ММТларга навбатга қўйиш 2020 йил 16 мартдан бери тўхталиб қўйилган эди.