2020 йил 19 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда бюджет тушумларини тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Энг муҳим бўлимлардан бири бу – бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилиниши бўлди. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.
2021 йилда давлат бюджетига қуйидаги тушумлар кутиляпти:
- иқтисодиётда камида 5,1 фоиз, жумладан, саноатда 5,8 фоиз, хизматлар ва қурилишда 6,5 фоиздан ўсиши ташкиллаштириш хисобидан
- аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қоплаш, унинг ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш орқали акциз солиғидан қўшимча 500 млрд сўм, электр энергияси билан ички бозордаги эҳтиёжни таъминлаш ҳисобига ҚҚСдан 250 млрд сўм даромад хисобидан
- Транспорт вазирлиги қатновларни тиклаш, янги маршрутларни очиш орқали бюджетга тушумларни 2019 йилдаги кўрсаткичларга етказиши ҳисобидан
Йиғилишда яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, 53 та идоранинг маълумотлар базасини интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.
2021 йилда ижтимоий соҳага ажратиладиган харажатлар 2020 йилга нисбатан камида 15 фоизга оширилади:
- кейинги йилда мактабгача таълим қамрови даражасини 70 фоизга, бунда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказилади
- Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади
- Мактабларни тезкор интернетга улаш учун биринчи 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтирилади
- илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади
- Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 трлн сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 трлн сўм, дори-дармон харидига 1,8 трлн сўм ажратилади
- онкогематология билан курашиш учун қарийб 90 млрд сўм ажратилади, тамаки савдосидан олинган акциз солиғининг 7 фоизи Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади
- келгуси йилда гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади
Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бўйича:
- ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди
- 2021 йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимоий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштирилади
- Тадбиркорлик дастурлари доирасида 3 трлн сўмдан ортиқ субсидиялар берилади
- Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 млрд сўмдан маблағ йўналтирилади;
- келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан 30 млрд сўм ажратилади.