Телеграм каналимиз

Патент ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Патентнинг ҳақиқийлигини ФМХ сайти ёки Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш орқали текшириш мумкин. Бунинг учун қуйидаги маълумотлар талаб этилади:

  • Патент серияси ва рақами
  • Бланк серияси ва рақами
  • Хориж фуқароси паспорти рақами ва серияси

Федерал Миграция Хизмати сайти бу ерда жойлашган.

Патентнинг амал қилиш муддати қанча?

Хорижий фуқароларга патент, амал қилиш муддати якунланганда узайтириш шарти билан, 1 ойдан 12 ой муддатга қадар берилади. Фуқаро патентни узайтриш учун белгиланган муддат тугашидан 10 кун олдин ҳудудий федерал миграция органига мурожаат қилиши лозим.

Патентни узайтириш тўғрисидаги аризалар сони чекланмаган

Россия ҳудудига киргандан сўнг патент учун ариза топширишга қанча муддат берилади?

Россия Федерацияси ҳудудига кириш пайтидан бошлаб 30 кун ичида патент расмийлаштириши керак. 30 кунлик муддат тугаганидан сўнг топширилган аризалар учун 10 000 дан 15 000 рубльгача (Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.20-моддасига биноан) жарима ундирилади. Жарима Миграция марказида тўланади.

Патент йўқотиб қўйилган ҳолатда, унинг нусҳаси Миграция маркази томонидан берилади

Россияда хориж ишчилари учун патент қанча қилиб белгиланганлиги тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг.

Телеграм каналимиз