Infinbank «UZAUTO MOTORS» AJ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги автомобилларни сотиб олиш учун қуйидаги шартларда кредитлар таклиф этяпти:
- Муддат: 24 ойга қадар
- Фоиз: йиллик 22.99%
- Миқдор: сотиб олинган транспорт воситасининг 75% кўп бўлмаган миқдорда
- Бошланғич тўлов: 25%
Кредит таъминоти сифатида қуйидагилар қубул қилинади:
- Сотиб олинган транспорт воситаси;
- Жисмоний ёки юридик шахснинг кафиллиги;
- Кредитни тўламаслик хавфини суғурта қилиш полиси;
- Банкни қониқтирадиган бошқа ликвид мол-мулк гарови.
Гаровнинг умумий миқдори кредит миқдорининг камида 125 фоизини ташкил қилиши керак.
Такдим этиладиган хужжатлар:
- кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза
- карз олувчилар паспорти
- иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тугрисида маълумотнома
- автомобиль хариди шартномаси
- таъминот хужжатлари
Кредитнинг асосий тўловини тўлаш шартлари бузилган тақдирда, муддати ўтган қарз миқдорига 1,5 баравар фоиз ставкасига кўйилади.
Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти ёки (+99871) 202-50-60 ракамлари оркали олишингиз мумкин.