Davrbank 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига бирламчи бозордаги енгил транспорт воситалари хариди учун қуйидаги шартлар асосида автокредитлар ажратаяпти:
- Муддат: 36 ойга қадар;
- Фоиз: йиллик 23%;
- Миқдор: сотиб олинган транспорт воситасининг 80%lfy кўп бўлмаган миқдорда;
- Бошланғич тўлов: 20%.
Кредит таъминоти сифатида қуйидагилар қабул қилинади:
- Сотиб олинган транспорт воситаси;
- Жисмоний ёки юридик шахснинг кафиллиги;
- Кредитни тўламаслик хавфини суғурта қилиш полиси;
- Банкни қониқтирадиган бошқа ликвид мол-мулк гарови.
Гаровнинг умумий миқдори кредит миқдорининг камида 125 фоизини ташкил қилиши керак.
Такдим этиладиган хужжатлар:
- кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
- карз олувчилар паспорти;
- иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тугрисида маълумотнома;
- автомобиль хариди шартномаси;
- таъминот хужжатлари.
Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти ёки 71 207-40-40/ 71 248-35-10 телефон ракамлари оркали олишингиз мумкин.