2020 йилда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва БҲМ қанча?

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм
  • энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм

этиб белгиланди.