Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, Президент Фармони билан, ОТМлардаги кириш имтиҳонларига мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ўз таъсирини кўрсатар экан.
Бунга сабаб битирувчиларнинг мактаб дарсларига эътиборсизлик билан қараши, иккинчи даражали фанларга нисбатан ҳатто ўқитувчилар ҳам бефарқликка йўл қўяётгани бўлаяпти. Шунингдек, Президентнинг таъкидлашича, 11 йил ўқиб туриб, тақдирнинг бир кунда ҳал бўлиши адолатсизлик ва абитуриентларга ўз билим, маҳоратларини кўрсатишлари учун кўпроқ вақт керак бўлади.
7-синфдан бошлаб ўқувчилариннг профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Келажакда, умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилиниши кутилмоқда. Бу орқали мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар аниқланади.
Умумтаълим фанлари учун сертификатлар тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг.