Телеграм каналимиз

Нотариусларга мурожаатларни қайд этиш тартиби қандай?

Адлия вазирлиги томонидан “Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида” буйруқ чиқарилди (рўйхат № 2646-1, 21.10.2020 й.).

Шунингдек, «Нотариат тўғрисида»ги Қонун ва Президентнинг 13.04.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:

  • жисмоний ва юридик шахслар нотариал идораларга бевосита келиб ёки телефон орқали, ёзма ёхуд электрон шаклда, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишдан ташқари, энди E-notarius.uz ахборот портали орқали мурожаат қилишлари мумкин;
  • Мурожаатлар нотариус ходимлари томонидан «Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қабул қилинади ва навбатма-навбат қайд этиш электрон рўйхатига қайд қилинади.
  • Давлат нотариал идораларининг иш кунлари ва вақти Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан белгиланади. Бунда шанба ва якшанба  кунларида ҳам нотариал ҳаракатлар амалга оширилиши назарда тутилади, туман (шаҳар) доирасида фақат битта нотариус фаолият юритадиган ҳоллар бундан мустасно;
  • Хусусий нотариуслар иш кунлари ва вақтини ўзлари мустақил белгилайдилар, мазкур маълумотлар мажбурий тартибда “Нотариус” тизимига киритилади;
  • Автоматлаштирилган тизим орқали мурожаат қилувчилар ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлашлари керак.
Телеграм каналимиз