Телеграм каналимиз

Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши мумкин

         Бу ҳақида 24 октябрь куни журналист ва блогерлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди.  

Paypal – интрернет орқали турли тўлов и пул ўтқазмаларини амалга оширувчи электрон тижорат компанияси. Компаниянинг асосий фаолияти eBay интернет бозоридаги савдо амалиётлари билан боғлиқ.

         Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов соҳада олиб борилаётган ишлар ҳамда фрилансерлар ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Paypal халқаро тўлов тизимини Ўзбекистонда ҳам ишга тушириш ҳақидаги саволларга жавоб берди.

         Унинг айтишича, Ўзбекистонда PayPal халқаро тўлов тизимидан фойдаланиш бўйича мурожаатлар бор. Бу фақат вазирлик доирасидаги иш эмас, бу Марказий банк ваколатидаги масала. Марказий банк ҳозирда PayPal билан музокараларга киришган. Ўзбекистонда албатта бу тизимга рухсат берилади ва рақобатчи сифатида мамлакатнинг ўз пул ўтказиш тизими жорий қилинади.

         Тадбирда, шунингдек, Тошкент шаҳрида IT Park резидентлари сонини кўпайтириш ва етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида умумий майдони 408 минг кв.м.га тенг ҳудудда хориждан жалб қилинган эксперт билан ҳамкорликда IT Park инфратузилмаси объектларини қуриш концепцияси ишлаб чиқилгани айтилди.

         Шунингдек, меҳмонлар учун IT Park офиси, қурилиш ишлари амалга оширилаётган ҳудудлар ҳамда Тошкент телеминорасига пресс-тур ўтказилди.

Телеграм каналимиз