Туронбанк Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартиралар хариди учун ипотека кредитларини таклиф этади/
Ипотека кредити шартлари қуйидагича:
- Тошкент шаҳрида:
- Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- Фоиз: йиллик 19-20%;
- Муддат: 20 йилга қадар
- Бошқа шаҳарларда:
- Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- Фоиз: йиллик 18-19%;
- Муддат: 20 йилга қадар
- Қишлоқ жойларида:
- Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
- Фоиз: йилига 17-18%;
- Муддат: 20 йилга қадар.
Уй-жойларнинг қиймати қуйидаги жадвал асосида квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати асосида белгиланади.
Такдим этиладиган хужжатлар:
- кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
- қарз олувчилар паспорти;
- иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
- автомобиль хариди шартномаси;
- кредит таъминотига тегишли хужжатлар.
Қўшимча талаблар: ипотека кредити 18 ёшдан катта ва 50 ёшдан ошмаган, мунтазам иш-жойига эга шахсларга ажратилади. Шунингдек талабгорнинг кредит тарихи ўрганиб чиқилиб, муддати ўтган қарздорлиги мавжуд потенциал қаздорларнинг аризалари инкор этилади.
Ипотека субсидиялари билан қуйидаги манба орқали танишинг
Ипотека кредитлари билан бу ерда танишинг
Кредитлар Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Аҳолига кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш” ҳужжатига кўра ажратилади.