Телеграм каналимиз

1 ноябрдан Саудия Арабистон ҳориж фуқароларига Умра ибодатиги амалга оширишга руҳсат берди

Саудия Арабистон салкам саккиз ойлик танаффусдан сўнг «Умра» ибодатини адо этиш мақсадида сафарга чиқганлар учун ўз эшикларини тўрт босқичли тизимда очишни бошлади. Унга кўра, 4 октябрдан кунига 6 минг нафаргача маҳаллий фуқаролар ва резидентларга ибодат амалларини адо этишга рухсат берилганди. 18 октябрда кунлик чеклов 15 мингга оширилди. Шунинг учун, 1 ноябрдан 60 мингга яқин мусулмонлар «Ҳаж» сафарини амалга ошириши мумкинлиги кутилмоқда.

Okaz газетасининг хабарига кўра, Қирол Абдулазиз номидаги Жидда халқаро аэропорти пандемия шароитада мижозлар ҳафсизлигини таминловчи чора-тадбирларни йўлга қўйди.

1 ноябрдан талабгорлар қуйидаги шартлар асосида Умра ибодатини амалга оширишлари мумкин:

  • Зиёратчининг ёши 18дан 50 ёшга қадар бўлиши зарур;
  • 72 соат ичида олинган ПЗР таҳлили, яьни коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижа;
  • «Умра қилдик» программаси орқали икки Ҳарамга кириш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишларни олдиндан онлайн тарзда буюртма қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат;
  • Зиёратчининг Саудия Арабистон меҳмонҳонасида 3 кунга жойлашганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши керак.

Яқин келажакда Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.

Телеграм каналимиз