«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор қабул қилинди.
Йўриқномага мувофиқ қуйидаги тавсифлар берилган:
- банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар – мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси, махсус касса ва бошқа барча турдаги кассалар;
- инкассация хизмати – хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек банклар, банкларнинг филиаллари ва алоҳида бўлинмаларига тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб бориш хизмати тушунчалари киритилмоқда.
Қарорда банк (филиал) биносида ва бинодан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг қурилиши, зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини тартибга солувчи тартиб-таомиллар белгиланди.
Хусусан:
- касса очилиши тўғрисидаги қарор;
- қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида, суғурта полисларининг қабул қилиб олиниши тартиби;
- штатлар жадвали;
- мижозлар сони;
- хизматлар турлари;
- хавфсизликни таъминлаш ва бошқалар шартлари тартибга солинган.
Банк кассалари ва уларнинг фаолияти устидан масофадан туриб кунлик назорат ўрнатилади. Хўжалик юритувчи субъектлар биноларида банк (филиал) билан тузилган шартномага асосан кассалар ташкил қилиниши мумкин. Шартномада банк кассаси томонидан тақдим этиладиган хизмат турлари келишиб олинади.
Банк соҳасида юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг.