Пандемия даврида зарар кўраётган ташки иктисодий фаолият ва туризм сохаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини хамда қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш максадида Вазирлар Маҳкамаси 2020 йилнинг 29- октябрида «Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини (665-сон, 29.10.2020 й.) қабул қилди.
Ушбу қарорга кўра, 2022 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади:
- юк ташиш учун мўлжалланган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);
- юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);
- ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари yчyн утилизация йигимини жорий этиш тўғрисидаги» карорига қуйидаги ўзгартиришлар киритди:
- Давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида олиб кириладиган транспорт воситаларига ҳам утилизация йиғими ундирилмайди.
Жамиятимизда юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг