Телеграм каналимиз

UzAutoMotors 300 миллион долларлик евробондларни чиқаришга тайёрланмоқда

Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган. Компания 2021 йилда еврооблигациялар чиқариш орқали молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришни кўриб чиқмоқда. Тахминларга кўра, бу АҚШ долларидаги облигациялар бўлиб, тўлов муддати 5-7 йилни ташкил этади.

Ҳозирда компания потенциал битим бўйича етакчи менежер вазифасини бажариш учун таклифларни қабул қилишни бошлади. 2020 йил декабридан бошлаб танлаб олинган юрисконсультант иш бошлаши кутилмоқда. У Лондон фонд биржаси билан алоқада бўлиб, турли масалалар бўйича маслаҳат бериб боради.

Таклифлар жорий йилнинг 6 ноябригача қабул қилинади.

Еврооблигациялар молиявий тилда “евробонд” дейилади. Бу эмитент, яъни қимматли қоғозлар ва қоғоз пул чиқариш ҳуқуқига эга бўлган давлат, банк ёки идора учун хориж валютасида чиқарилган узоқ муддатли қимматбаҳо қоғозлардир.

   Харидор евробондларни қайта сотиб даромад олиши ҳам мумкин

Телеграм каналимиз