Телеграм каналимиз

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритилди

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири Меҳриддин Хайриддинов маълум қилишича 2018 йил Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолиятига рухсат берилгандан сўнг, мамлакат бўйлаб 103 та агентлик рўйҳатдан ўтган. Аммо улардан 26 тагинаси қонуний фаолият юритмоқда.

Агентликлик фаолиятини ўрганиб чиқилганда, Мазкур ХБАлар томонидан жами 9338 нафар фуқародан 79,1 млрд. сўмга яқин пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олинганлиги маълум бўлди.

Бироқ, 2019-2020 йилларда ХБАларнинг саъй-ҳаракати натижасида 3224 ўзбекистонлик Россия, Туркия, Литва, Латвия, Польша, Болгария, БАА, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Украина ва Қатар каби давлатларга қонуний тарзда ишга жойлаштирилганлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Шу муносабати билан 2020 йил 13 августда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ЎзР қонунига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

  • ХБА хорижда иш қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдиришномада ишга жойлаштирганлик учун мижоздан ҳақ ундирмаслиги қайд этилади;
  • Мазкур билдиришномада ХБА шартнома мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда мурожаат қилиши учун ХБАнинг ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзили ҳамда телефон рақамлари кўрсатилади.
  • ХБАдан жамғармага олинадиган захира маблағи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари (8500 карра – 182 755 АҚШ доллари)ни ташкил этади.
  • Хорижга ишга жойлаштирилаётган шахслардан бевосита хизмат ҳақи ундирилмайди, аксинча, ХБА хизмат ҳақини хориждаги иш берувчи тўлаб беради.
  • ХБАнинг фуқарога берадиган ахборот ва маслаҳат хизматлари қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмайди.
  • ХБА фуқаро билан шартномасини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “labormigration.uz” ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги конвенциянинг 7-моддасига асосан ХБА талабгордан кўрсатган хизмати учун пул талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас

Телеграм каналимиз