2020 йил 3-ноябрь куни Aмерика Қўшма Штатларида президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. AҚШнинг амалдаги 45-президенти республикачи Дональд Трампга демократлар партияси номзоди Жо Байден қарши турибди.
UPD: Байден АҚШнинг 46-президенти!
Дональд Трамп ўзининг иқтисодий сайловолди дастурида аҳолининг энг заиф қатламларини ҳимоя қилишини, иқтисодиётда давлат ролининг кенгайишига қарши чиқишини ва миллий қарзни тўлиқ тўлашга ҳаракат қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, 2016 йил дастуридаги каби, Трамп АҚШга иммиграцияни камайтириш тарафдори.
Трамп 2016 йилда демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтонни мағлубиятга учратиб, президентликни қўлга киритган эди. Ўзининг лавозимида Трамп Хитой билан савдо урушини бошлагани ва иммигрантларга нисбатан қаттиқ сиёсат юритгани билан эсда қолди.
Байденнинг сайловолди дастурида асосий эътибор ишчи оилаларга ва кичик бизнеснинг ривожланишига қаратилган. Демократ СoVID-19 пандемияси сабабли ишсизлик суғурталаниши кенгайтирилишини, саноат ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишни таклиф қилмоқда. Байден AҚШни чет эл саноатидан мустақил қилиб, атроф муҳитга зарар етказмайдиган сиёсат олиб боришни ваъда қилмоқда.
Бу Байден учун учинчи президентлик пойгаси. У 1998 ва 2008 йилларда мағлубиятга учраганига қарамай, 2008 йил Барак Обама президентлик даврида вице-президент лавозимини эгаллади.
RealClearPolitics порталига кўра, президентлик пойгасида Байденнинг номзоди америкаликлар томонидан кўпроқ қўллаб қувватланмоқда. Бугунги дастлабки статистика бўйича, 91,7 млн сайловчилар овозидан Байденга 51,3%, Трампга эса 43,5% тегишли.
Сиёсатчи Израэла Маркеса II фикрига кўра, Байденнинг муваффақияти бир томондан вице-президент сифатида эришган ютуқлари билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан демократлар учун CoVID-19га қарши курашда Трампнинг омадсизликка учрагани қўл келди. Aммо Трампда ғалаба қозониш учун ҳали ҳам йўллар бор, айниқса, овоз бериш натижаларини аниқлашда Олий суд иштирок этса, дейди Маркес II.