Телеграм каналимиз

Веб-сайтларга жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар тури кенгайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (674-сонли, 30.10.2020 йил) қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ эндиликда, вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг молиявий хўжалик кўрсаткичлари маълумотлари жойлаштирилади:

  • устав фонди ва ундаги давлат улуши;
  • ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
  • ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
  • иш ўринлари сони;
  • корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.

2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг барчасида ўз расмий веб-сайти яратилиб, уларга қўйиладиган талаблар тегишли идоралар томонидан тартибга солинади. Веб-сайтларда корхоналарнинг иқтисодий, молиявий, хўжалик ва бошқа статистик муълумотлар, ҳар чоракда йиллик бизнес режанинг бажарилиш ҳисоботлари ва бошқа маълумотлар жойлаштириб борилади.

Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича жойлаштириб боради:

  • бизнес-режа бажарилиши кўрсаткичлари;
  • ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;
  • солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
  • ташқи қарздорлик;
  • маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.
Телеграм каналимиз