«Саноат қурилиш банки» ўзининг 98 йиллиги муносабати билан мижозларга паст фоизларда ипотека кредитларини ажратишни давом эттиради.
Бирламчи бозор учун таклиф этилаётган кредит шартлари:
Тошкент шахри учун:
- муддати – 20 йил, имтиёзли даврга эга эмас.;
- йиллик фоиз ставкаси – 18%;
- бошланғич тўлов – 20%;
- миқдори:
- 2 хонали квартира учун – 264 млнга сўмга қадар;
- 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 352 млн сўмга қадар.
Бошка шахарлар ва қишлоқ жойларида:
- муддати – 20 йил;
- йиллик фоиз ставкаси – 18%;
- бошланғич тўлов – 10%;
- миқдори:
- 2 хонали квартира учун – 240 млнга сўмга қадар;
- 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 320 млн сўмга қадар.
Иккиламчи бозор учун ипотека кредити шартлари билан қуйида танишинг:
- муддати – 20 йил, имтиёзли даврга эга эмас.;
- йиллик фоиз ставкаси – 18%;
- бошланғич тўлов – 25%.
Уй-жой кредитига ажратиладиган субсидия шартлари билан бу ерда танишинг
Талаблар:
- 18-50 ёш оралиғида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
- Барча кредит, микроқарз кафилликлари бўйича тўловлари ўртача ойлик даромадининг 70% юкори бўлмаслиги;
- Бошқа кредитлар тўлови ва мажбуриятлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги.
Такдим этиладиган хужжатлар:
- қарз олувчилар паспорти
- қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
- дастлабки олди-сотди шартномаси
- кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар
Ипотека кредитлари билан бу ерда танишинг
Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти оркали олишингиз мумкин.