Телеграм каналимиз

11-ноябрь: Aliexpressда чегирмалари куни

11 – ноябрь (11.11) Хитойнинг Aliexpress платформасидаги дунёга машҳур чегирмалар ва акциялар санаси. Ушбу куннинг хариди сизга ўртача 25-30 фоиз чегирмали товарларни сотиб олиш имкониятини беради. Шунингдек, Aliexpress платформасини кузатиб борувчи харидорлар учун махсус купонлар, кешбек-сервислар ва 11.11 санаси остидаги совғалар таклиф этилиб борилади.

Нега айнан 11 ноябрь?

Хитойда рақамлар рамзийлигига алоҳида этибор қаратишади. 11.11 рақами жуфтлик ҳосил қилмайдиган икки инсонни англатади. Шу мақсадда календарда 11-ноябрь «Бўйдоқлар» куни этиб белгиланган. Аммо, бўйдоқлик ва чегирмалар бир-бирига мос келмайдиган икки тушунчалар бўлиб туюлиши мумкин. Гап шундаки, 2009 йилда «Бўйдоклар» кунига бағишлаб AlibabaGroup томонидан биринчи чекирмали харидлар эълон қилинган эди. 2013 -йилдаги шов-шувли 3,1 миллиард доллар савдодан сўнг эса 11-ноябрда савдо марказларидан чегирмалар оқими кела бошлади.

Aliexpress платформасининг 11.11 чегирмалари савдо жараёни икки этапда бўлиб ўтади:

  • Таёргарлик босқичи 28 октябр 10:00 дан 11 ноябр 10:59 гача давом этади. Ушбу даврда сиз қизиқарли товарларни саватга солиб қўйишингиз ва бунинг учун махсус танга қўлга киритишингиз мумкин.
  • 11-ноябрь соат 11:00 дан 13-ноябрь соат 10:59 гача давом этадиган «Қизғин» давр энг паст нархли товарлари билан машҳур. Aйни пайтда сиз биринчи босқичда олган тангаларингизни купонларга алмаштиришингиз мумкин.

11.11.2020 йил ассортиментида нимани кутиш мумкин?

Aнъанага кўра, сотувчилар энг баланд 90% чегирмаларни кийим-кечак ва гаджетларга таклиф қилишади. Бундан ташқари, қиш мавсуми учун арзон маҳсулотларни, масалан, спорт анжомларини сотиб олиш имкони бўлади. Экспертларнинг фикрига кўра, 2020 йил 11-ноябрда юизни қуйидаги фоизли чегирмалар кутмоқда:

  • Смартфонлар ва аксессуарлар -35%;
  • Телевизор, аудио, видео техника -60%;
  • Маиший техника -70%.

Чегирмали товарлар ҳақида бу ерда билиб олинг

Телеграм каналимиз