Asia Alliance Bank доимий иш жойига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги микроқарзларини таклиф этмоқда.
«Фурсат» микроқарзи
Банк микроқарзи орқали мағлаб етишмаётган ҳар қандай ғояни амалга ошириш имкони мавжуд: таъмирлаш, саёҳат, даволаниш, ўқиш, уй-рўзғор жиҳозлари хариди ва бошқа ҳаражатлар.
- Миқдор: қарз олувчининг тўлов қобилиятига қараб, энг кам иш ҳақининг 75 бараваригача;
- Муддат: 12 ойга қадар;
- Фоиз: йиллик 25%;
«Тезкор» миркоқарзи
- Миқдор: қарз олувчининг тўлов қобилиятига қараб, энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача;
- Муддат: 24 ойга қадар;
- Фоиз: йиллик 27%;
«Имкон» микроқарзи
- Миқдор: 50 миллион сўмгача;
- Муддат: 36 ойга қадар;
- Фоиз: йиллик 29%;
Такдим этиладиган хужжатлар:
- кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
- карз олувчилар паспорти;
- иш жойидан охирги 12 ойлик даромади туғрисида маълумотнома;
- микроқарз таъминоти хужжатлари.
Микроқарз таъминоти сифатида қуйидагилар қубул қилинади:
- БҲМнинг 75 баробаридан ошмаган миқдорда ажратилган микроқарз учун – микроқарз миқдорининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда, банк талабларига мувофиқ келадиган учинчи шахс кафиллиги/суғурта полиси ёки бошқа ликвидли таъминот;
- БҲМнинг 75 баробаридан 100 баробари миқдорида ажратилган микроқарзлар учун – микроқарз миқдорининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда, банк талабларига мувофиқ келадиган кредит қайтмаслик ҳавфини суғурталаш учун суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови.
Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 (71) 231-60-00 телефон раками оркали олишингиз мумкин.