Телеграм каналимиз

«Asia Alliance Bank»дан микроқарз таклифлари

Asia Alliance Bank доимий иш жойига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги микроқарзларини таклиф этмоқда.

«Фурсат» микроқарзи

Банк микроқарзи орқали мағлаб етишмаётган ҳар қандай ғояни амалга ошириш имкони мавжуд: таъмирлаш, саёҳат, даволаниш, ўқиш, уй-рўзғор жиҳозлари хариди ва бошқа ҳаражатлар.

  • Миқдор: қарз олувчининг тўлов қобилиятига қараб, энг кам иш ҳақининг 75 бараваригача;
  • Муддат: 12 ойга қадар;
  • Фоиз: йиллик 25%;

«Тезкор» миркоқарзи

  • Миқдор: қарз олувчининг тўлов қобилиятига қараб, энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача;
  • Муддат: 24 ойга қадар;
  • Фоиз: йиллик 27%;

«Имкон» микроқарзи

  • Миқдор: 50 миллион сўмгача;
  • Муддат: 36 ойга қадар;
  • Фоиз: йиллик 29%;

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
  • карз олувчилар паспорти;
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади туғрисида маълумотнома;
  • микроқарз таъминоти хужжатлари.

Микроқарз таъминоти сифатида қуйидагилар қубул қилинади:

  • БҲМнинг 75 баробаридан ошмаган миқдорда ажратилган микроқарз учун – микроқарз миқдорининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда, банк талабларига мувофиқ келадиган учинчи шахс кафиллиги/суғурта полиси ёки бошқа ликвидли таъминот;
  • БҲМнинг 75 баробаридан 100 баробари миқдорида ажратилган микроқарзлар учун – микроқарз миқдорининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда, банк талабларига мувофиқ келадиган кредит қайтмаслик ҳавфини суғурталаш учун суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 (71) 231-60-00 телефон раками оркали олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз