Телеграм каналимиз

Болалар ва аёллар керакли дори, витаминлар билан бепул таъминланади

2020 йилнинг 10-ноябрь куни Президент “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб болалар қуйидагилар билан бепул таъминланади:

  • 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни;
  • 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;
  • 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлари;

2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи ва олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган ҳолда, юртимиз ҳудудида реализация қилишига рухсат берилади.

2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб бепул таъминланади:

  • ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар, ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод билан;
  • 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси билан;

2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилади:

  • ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар, 5 ёшгача бўлган болалари мавжуд оилалар учун амалдаги штатлар доирасида алоҳида патронаж ҳамширасини бириктириш;

Ушбу патронаж ҳамширанинг вазифасига юқорида санаб ўтилганлар соғлигининг ҳолатини дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб бориш ва хавф гуруҳидаги аҳолини аниқлаш киради. Шунингдек, ҳамшира ва махсус муассаса томонидан руҳий тушкунлик ҳолатига тушган ҳомиладор аёл, ва тўғриқдан сўнг етарли даража ривожланмаётган болага индивидуал режа асосида ёрдам кўрсатилиши лозим.

Телеграм каналимиз