Телеграм каналимиз

Москва ҳудудида 13-ноябрдан янги карантин режими эълон қилинди

Москва ҳудудида 2020 йилнинг 13-ноябридан 2021-йил 15-январга қадар карантин режими эълон қилиниб, бир қатор чекловлар қўйилди.

Сентябр ойидан бошлаб коронавирус эпидемиясининг катта ўсиши кузатилмоқда. 2020 йил 9-ноябрь куни Россия ҳудудидаги COVID-19 билан касалланганларнинг сони 6897 етди. Бу пандемия давридаги энг юқри кўрсаткич деб тан олинди. Икки ярим ой давомида ушбу табиий офатга қарши ҳақиқий кураш олиб борилмоқда.

Aвгуст ойининг ўрталарида 100 та COVID-19 вакцина тестидан атиги 1 таси ижобий натижа берди. Октябр ойининг охирида ижобий кўрсаткичлар 5,8% га, кейинчалик эса 7,5% гача кўтарилди. Шунингдек, Pfizer ва BioNTech компанияларининг биргаликда коронавирусга қарши вакцинанинг инсонларда ўтказилган синов дастлабки натижалари 90% самарадорлигини кўрсатмоқда. Аммо, ОРВИ ва бошқа мавсумий нафас йўллари касалликлари сони аста-секин ўсиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида соғлиқни сақлаш муассаларига қийинчилик тўғдираяпти.

Бундай оғир шароитда коронавирусга қарши курашиш бўйича мавжуд чоралар етарли емас. Вирус юқиш занжирини узиш ва касалликларни камайтириш мақсадида қўшимча чекловлар белгилашга қарор қилишди.

Ушбу чекловлар 2020 йил 13 ноябрдан бошлаб жорий қилинган ва икки ой давомида – 2021 йил 15 январгача амал қилади.

  • Шаҳар университет ва коллеж талабалари масофадан ўқитиш режимига ўтқазилади. Москва ҳукумати федерал ва хусусий университет ва коллеж асосчиларига ўхшаш қарорларни қабул қилишни тавсия қилади.
    • Масофадан ўқитишга ўтказилган мактаб ўқувчилари ва талабаларга уй режимига риоя қилиш ва шаҳар бўйлаб саёҳат қилишни минималлаштириш тавсия етилади.
  • Масофадан ўқитишга ўтказилган талабаларнинг транспорт карталари вақтинча блокланади.
  • Овқатланиш корхоналарида (ресторан, кафе, бар), шунингдек тунги клублар, караоке, боулинг, дискотека ва бошқа кўнгилочар муассасаларда тунда соат 23.00 дан 6.00 гача хизмат кўрсатиш тақиқланади. Қуйидаги чекловлар курьерлик ва овқат етқазиб бериш муассаларига тегишли эмас.
  • Театрларда, кинотеатрларда ва консерт залларида томошабинларнинг максимал сони залнинг умумий сиғимининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
  • Томошабинлар иштирокида оммавий спорт тадбирларини ўтказишга фақат Москва шаҳар спорт бошқармаси ва Роспотребнадзор Москва шаҳар маъмурияти билан келишилган ҳолда ўтқазилиши мумкин.
  • Маданий, маърифий, кўнгилочар кўргазмалар тадбирлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Фуқароларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга ташриф буюрувчилар ва ходимларнинг телефон рақамларини рўйхатдан ўтказиш тизиминиташкил этиш тавсия этилади.

Телеграм каналимиз